Олий ўқув юртлари, лицей ва коллежлар ўқувчилари қишки таътилининг бошланиш санаси маълум бўлди

11:14 23 Декабрь 2021 Жамият
1320 0

Олий ўқув юртлари, лицей ва коллеж ўқувчилари 28 декабрдан таътилга чиқади. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги хабар берди.

Олий ўқув юртлари талабалари, шунингдек, академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари ўқувчилари учун қишки таътил 2021 йил 28 декабрдан 2022 йил 10 январгача белгиланди.

Қайд этилишича, 2022 йилнинг 11 январи ўқишнинг биринчи куни ҳисобланади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?