Олий Мажлис Сенати Раиси бошчилигидаги парламент делегацияси МДҲ Парламентлараро Ассамблеясининг кузги сессияси тадбирларида иштирок этади
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Танзила Нарбаева бошчилигидаги парламент делегацияси Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Парламентлараро Ассамблеяси Кенгашининг мажлисида иштирок этиш учун Душанбе шаҳрига етиб борди.
Делегациялар раҳбарлари 13-14 ноябрь кунлари ўтказиладиган МДҲ Парламентлараро Ассамблеясининг 59-сессияси тадбирларида иштирок этади.
Мазкур мажлисларда МДҲ доирасидаги парламентлараро ҳамкорликни янада ривожлантириш, қонунчилик соҳасидаги тажриба алмашинуви, минтақавий барқарорлик ва ижтимоий-иқтисодий тараққиёт масалалари муҳокама қилинади.
Шунингдек, Тожикистоннинг мустақиллик йилларида бунёд этилган иншоотлари ҳамда тарихий қадамжоларига ҳам ташриф буюрилади.
Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Парламентлараро Ассамблеяси сессияси доирасида бир қатор икки томонлама учрашувлар ўтказилиши ҳам назарда тутилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўрта Осиёдаги энг баланд янги йил арчаси — Наманганда
- Нилуфардан Қобилжонгача... Қобулжон Россияда этник нафрат туфайли ваҳшийларча ўлдирилган биринчи бола эмас
- Ялдо туни: Ерликлар бугун энг узун тун ва энг қисқа кунга гувоҳ бўлади
- Ҳоким ёрдамчиси кимга ёрдамчи?
- Тошкент шаҳрида Марказий Осиё давлатлари ва Корея Республикаси парламентлари раҳбарларининг III йиғилиши ўз ишини бошлади
- Пойтахтга автомобиллар киришига ҳеч қандай тақиқ йўқ — Тошкент шаҳар ҳокимлиги
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг