ОКМК олимларининг ютуқлари халқаро анжуманда эътироф этилди
Айни кунларда Жанубий Кореянинг Кёнджу шаҳрида АПМА-2023 Осиё кукун металлургияси бўйича 6-халқаро конференцияси ва кўргазмаси бўлиб ўтмоқда.
27 ноябрда ўз ишини бошлаган мазкур нуфузли тадбирда Олмалиқ кон-металлургия комбинатининг олимлари ва мутахассислари ҳам иштирок этишаяпти.
КПМА - Корея кукун металлургия ва материаллар ассоциацияси (ишлаб чиқарувчилар уюшмаси) ҳамда КПМИ - Корея кукун металлургия ва материаллар институти (Илмий, академик аъзолар уюшмаси) ҳамкорлигида ташкил этилган конференция ва анжумани 30 ноябрга қадар давом этади.
Кўргазмада 38та кукун ва кукун деталларни ишлаб чиқарувчилар қатнашмоқда. Жумладан, Корея, Япония, Хитой, Тайван, Тайланд, Ҳиндистон каби йирик ишлаб чиқарувчилар иштирок этишаяпти.
Конференцияда эса Корея, Япония, Тайван, Хитой, Ҳиндистон, Тайланд, Швеция каби давлатларнинг кукун металлургияси соҳасидаги олимлар ва муҳандислари қатнашишаяпти. Мазкур халқаро конференция сессияларида халқаро миқёсдаги таниқли олимларнинг кукун металлургия соҳасидаги сўнгги кашфиётлари тақдим этилиб, муҳокама қилинди.
Эътиборли жиҳати, халқаро анжуманда ОКМК олимлари томонидан тақдим этилган «Нодир металл ва мис асосида биметалл ламинат чанглатиб сепиш нишонини ишлаб чиқиш ва хусусиятлари» ишланмаси 115та тақдимот ичида ғолиб дея топилди.
Ушбу ишланма асосида ишлаб чиқариладиган нишон ярим ўтказгичлар саноатида қўлланилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Собиқ бош вазир узоқ муддатга қамалди
- Тинчлик сулҳи шартлари бажарилмоқда: Ғазо 3 нафар, Исроил 90 нафар маҳбусни ватанига қайтарди
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- Туркияда қалбаки алкоголдан яна 3 нафар ўзбекистонлик ҳаётдан кўз юмди
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг