«Ўйингоҳга сиғмай қолишлари мумкин»: БАА — Ўзбекистон ўйинига кетаётган мухлислар огоҳлантирилди

Шу йилнинг 5 июнь куни Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ-2026 саралаш босқичи доирасида Бирлашган Араб Амирликлари терма жамоасига қарши майдонга тушади. Мазкур баҳсда Ўзбекистон терма жамоасини қўллаб-қувватлаш мақсадида фан-клуб аъзолари билан биргаликда 5 минг нафар Ўзбекистон фуқароси томошабин сифатида бориши кутилмоқда.
Тошкент шаҳар туризм бошқармаси шаҳарда туризм соҳасида фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектларига шу кунларда тур-пакетлар орқали туристларни БААга юбормаслик чораларини кўришни маслаҳат берди.
Гап шундаки, Ўзбекистон ҳамда БАА терма жамоалари ўртасидаги баҳс ўтказиладиган майдон 12 минг томошабинни ўз бағрига сиғдира олади. Маълумотларга кўра, ўйинга Ўзбекистондан 5 мингга яқин мухлис бориши кутилмоқда. Бироқ, ўйин ўтказилиши режалаштирилган «Ал Ваҳда» клубининг уй стадиони ҳисобланган «Аль-Нахайян» ўйингоҳида Ўзбекистон мухлислари учун атиги 960 ўрин ажратилган. Бу эса умумий сиғимнинг 8 фоизини ташкил қилади.
Спорт соҳасига ихтисослашган йирик блогерлар томонидан эса ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон терма жамоасини қўллаб-қувватлаш мақсадида фан-клуб аъзолари билан биргаликда 5 минг нафар Ўзбекистон фуқаросини томошабин сифатида БААга олиб кетиш бўйича кенг тарғибот ишлари амалга оширилмоқда. Бу ҳолат ўзбекистонлик мухлисларнинг ўйингоҳга сиғмай қолиши эҳтимолини оширади.
«Шу муносабат билан, БАА аэропортларида хавфсизлик идоралари томонидан Ўзбекистон фуқароларининг қайтариб юборишга асос сифатида тахмин қилинаётганлигини инобатга олиб, ушбу кунлари БААга тур-пакетлар орқали туристларни юбормаслик чораларини кўриш тавсия этилади», — дейилади огоҳлантириш хабарида.
Маълумот учун, БААга қарши баҳсдаги дуранг натижа ҳам Ўзбекистон миллий терма жамоасига мундиал йўлланмасини тақдим этади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Иш ҳақи, пенсия, нафақа ва стипендиялар миқдори 10 фоизга оширилади
- Олимлар Альцгеймер касаллигидан ҳимоя қилувчи парҳез ҳақида маълумот беришди
- Доллар курси ошишда давом этмоқда
- Паркентда йилига 20 минг сайёҳни қабул қиладиган туристик мажмуа очилмоқда
- Ўзгаришларни сўз билан уйғотган журналист
- Эрон ва Исроил ўртасидаги зиддиятлар хронологияси ёхуд бугунги «уруш»нинг илдизи қаерда?
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг