ОИВни қасддан юқтирган шахслар ИИБ ходимлари томонидан аниқланиб ушланди
Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармаси Ахлоқ ва соғлиққа қарши жиноятлар билан курашиш бўлинмаси огоҳликка чақиради.
Тартибсиз ҳаёт кечириш, соғлом турмуш тарзига риоя қилмаслик, гоҳида эҳтиётсизлик ва энг ачинарлиси айрим ҳолларда қасддан инфекцион касалликни юқтириш билан боғлиқ ҳолатлар аниқланиб, жиноят содир қилган шахслар жавобгарликка тортилмоқда.
Жумладан Тошкент вилояти ИИББ ЖҚБ Ахлоқ ва соғлиққа қарши жиноятлар билан курашиш бўлинмаси тезкор ходимлари томонидан йилнинг ўтган 6 ойи давомида ОИВ инфекцияси билан касалланган шахслар инфекцияни қасддан ўзга шахсга юқтириш билан боғлиқ 20 та жиноий ҳолат аниқланиб, касалликни янада тарқалишининг олди олинди.
Мисол учун, Юқори Чирчиқ туманида яшовчи 35 ёшли икки аёл ОИВ касаллиги билан рўйхатда туриб, қонуний огоҳлантирилган бўлишига қарамай жорий йил июнь ойида 35 ва 53 ёшли шахс билан жинсий алоқада бўлганлиги ва бу орқали ушбу шахслар ва бошқаларнинг ҳаётини хавф остида қолдирганлиги аниқланган. Шахслар процессуал ушланган.
Шу каби Ангрен шаҳрида яшовчи 24-43 ёш орқасидаги уч нафар аёл ва бир нафар эркак ҳам ОИВ касаллиги билан рўйхатда туриб, қонуний огоҳлантирилган бўлишига қарамай ўзга шахс билан жинсий алоқада бўлганлиги аниқланган ва тегишли тартибда ушланган.
Аниқланган барча ҳолат юзасидан ушланган шахсларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 113-моддаси (таносил ёки ОИВ касаллиги/ОИТСни тарқатиш) 4-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракати олиб борилмоқда.
Маълумот ўрнида, мазкур бўлинма томонидан жорий йилнинг ўтган 6 ойи давомида ўқув (мактаб, лицей олий таълим) муассасалари ўқувчилари, корхона-ташкилот ходимлари, маҳалла ва бошқа жойларда 150 дан ортиқ тарғибот ва профилактик тадбирлар ўтказилиб, ОИВ ва ОИТС касаллигининг ҳаётий хавфи ва ҳуқуқий оқибатлари батафсил тушунтирилиб, огоҳликка чақирилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Тинчлик сулҳи шартлари бажарилмоқда: Ғазо 3 нафар, Исроил 90 нафар маҳбусни ватанига қайтарди
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг