Оилавий поликлиникаларда тиббиёт ходимлари фақат тўлиқ ставкада фаолият юритади
Шавкат Мирзиёев «Республикада соғлиқни сақлаш тизимини ва аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш тамойилларини такомиллаштириш орқали соҳани ислоҳ қилишни изчил давом эттириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонни имзолади. Бу ҳақда «Ҳуқуқий ахборот» хабар берди.
Энди оилавий поликлиникалар, оилавий шифокор пунктлари ва уларга бириктирилган муассасалар, шу жумладан маҳалла тиббиёт пунктлари, хизмат кўрсатаётган аҳоли сонидан келиб чиққан ҳолда юридик мақомга эга оилавий поликлиникалар ва уларнинг филиаллари сифатида қайта ташкил этилади.
Янги тизим доирасида аҳолига оилавий шифокор, педиатр, акушер-гинеколог ва ташхис хизматлари кўрсатилади. Шунингдек, стоматология хизмати аутсорсинг асосида йўлга қўйилади. Фуқароларга ўзларига қулай бўлган оилавий шифокорни эркин танлаш имконияти яратилади. Бу орқали тиббий хизмат сифатини ошириш, рақобат муҳитини шакллантириш ва беморларнинг ҳуқуқларини кенгайтириш кўзда тутилмоқда.
Шу билан бирга, оилавий поликлиникаларда фаолият юритувчи тиббиёт ходимлари фақат тўлиқ ставкада ишлайди. Бунда уларнинг иш самарадорлиги ва хизмат сифатига алоҳида эътибор қаратилади. Ҳар бир тиббиёт бригадасига 3 минг нафаргача аҳоли бириктирилиши мумкин бўлиб, стратегик мақсад сифатида 2030 йилга қадар ушбу кўрсаткич 1,7 минг нафаргача қисқартирилиши белгиланган.
Қолаверса, оилавий поликлиникадан 10 километрдан узоқда жойлашган маҳаллаларда яшовчи аҳоли учун тиббиёт ходимлари томонидан сайёр тиббий хизмат кўрсатилиши йўлга қўйилади. Бу орқали олис ҳудудлардаги аҳолига ҳам бир хил даражада тиббий хизмат кўрсатилиши таъминланади. Янги ислоҳотлар мамлакатда тиббий хизматларнинг сифатини ошириш ва аҳолининг саломатлигини яхшилашда муҳим пойдевор бўлиб хизмат қилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- Германияда ўқувчилар ҳарбий чақирувга қарши намойишга чиқди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг