Оиладаги қийинчиликлар сабаб уйидан қочиб кетган 12 ёшли бола Ўзбекистонга қайтарилди
Истанбул шаҳрида ўзбекистонлик 12 ёшли фуқаро А.А. онаси ва ўгай отаси билан муносабатдаги қийинчиликлар сабаб уйидан қочиб, маҳаллий полицияга мурожаат қилган. Бу ҳақида Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси хабар берди.
Унда айтилишича, 12 ёшли боланинг онаси Ўзбекистондаги турмуш ўртоғидан ажрашиб, Истанбулга келгач, имом никоҳ асосида турк фуқаросига турмушга чиққан. Аввалига фарзандини бувисига васийликка қолдирган. Кейинчалик, 2024 йил июнь ойида уни Туркияга олиб борган. Бироқ қонуний ҳужжатлари бўлмагани сабабли фарзандини мактабга жойлаштира олмаган. Шу сабабли фуқаро А.А. бир йилдан ортиқ вақт давомида мактабга бормаган.
Оиладаги қийинчиликлар сабаб уйидан қочиб, полицияга мурожаат қилган Ўзбекистон фуқароси Бош консулхонага олиб келинган. Текширув давомида унинг кўриш қобилияти ёмонлашгани ва тиббий кўрикдан ўтмагани маълум бўлган. «Ўзбекистон маданияти, бирдамлик ва ҳамкорлик» жамияти ҳамда маҳаллий диаспора ёрдами билан фуқаро А.А. тиббий кўрикдан ўтказилиб, муолажалар олган.
«Айни вақтда ушбу фуқаро Ўзбекистонга қайтарилиб, тегишли мутасадди ташкилотлар ёрдами билан ўқишини давом эттирмоқда», — дейилади консулхона хабарида.
Бош консулхона мазкур ишда моддий ва маънавий ёрдам кўрсатган «Ўзбекистон маданияти, бирдамлик ва ҳамкорлик» жамияти, «Uzbekistan Airways» Туркия вакиллари, Ўзбекистондаги вояга етмаганлар билан ишловчи идоралар ҳамда фаол диаспора вакилларига миннатдорлик билдирган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Абдуқодир Ҳусанов яна бир бор «Реал Мадрид»га қарши ўйнайди
- Болалар саратонига қарши кураш: халқаро ҳамкорликдаги муҳим қадам
- Ўзбекистоннинг 7 та моддий ва номоддий маданий мерос объектлари AYSESKO рўйхатига киритилди
- Суперлиганинг 2026 йилги мавсуми бошланмоқда
- Ҳар бурчагида тарих яширинган шаҳар — Лондондан фоторепортаж
- Эркаклар аёлларга нисбатан кўпроқ калория истеъмол қилиши керакми?
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг