Оғир атлетика: спортчиларимизнинг халқаро майдондаги йилнинг илк ғалабаси

19:24 02 Январь 2023 Спорт
657 0

Қатарнинг Доҳа шаҳрида оғир атлетика бўйича халқаро мусобақа ўтказилмоқда. 

Унда ўз омадини синаб кўрган Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Достон Ёқубов -73 кг. вазн тоифасида олтин медалларни қўлга киритди.

Ёқубов даст кўтаришда 137 кг., силтаб кўтаришда 175 кг. ва икки кураш натижасига кўра 312 кг. билан терма жамоамизнинг 2023 йилги медаллар жамғармасини 3 та олтин медаль билан очиб берди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?