Одамларнинг ақлий қобилияти пасайиб кетмоқда — Халқаро тадқиқотлар
Иллюстратив фото
Сўнгги ўн йил мобайнида бутун дунё бўйлаб одамларда ақлий қобилиятнинг умумий пасайиши кузатилмоқда. Бу ҳақда “Financial Times” нашри халқаро тадқиқотлар маълумотларига таяниб хабар тарқатди.
Унга кўра, вазият 2012 йилдан буён аста-секин ёмонлашиб бормоқда. Масалан, 15 ёшгача бўлган мактаб ўқувчиларининг билим ва кўникмаларини баҳолайдиган PISA дастури доирасида ўсмирларнинг тайёргарлик даражаси барқарор пасайиши қайд этилди.
Ёши катталарда ҳам шунга ўхшаш ҳолат кузатилмоқда. Бу тоифа аҳолининг саводхонлигини баҳолашга қаратилган PIAAC дастури доирасида кўрсаткичларнинг ўсиши фақат Финляндия ва Данияда кузатилди. Математик кўникмалар бўйича тадқиқотда иштирок этган бир неча ўнлаб мамлакатлардан фақат саккизтасида яхшиланиш бўлгани аниқланган.
1975 йилдан бери ўтказиб келинаётган Американинг «Monitoring the Future» кўп йиллик тадқиқоти натижалари шуни кўрсатдики, 2010 йиллар ўрталаридан бошлаб юқори синф ўқувчилари тобора кўпроқ диққатни жамлаш ва янги маълумотларни эслаб қолишдаги қийинчиликлардан шикоят қилишмоқда. Ушбу муаммолар кўрсаткичлар нисбатан барқарор бўлган 1990 йилларга қараганда анча тез-тез намоён бўла бошлади.
Ёмонлашиш COVID-19 пандемиясидан олдин бошланган. Экспертларнинг фикрига кўра, бунга ижтимоий тармоқлар, видеоконтентлар оммавийлигининг кескин ошиши ва шу билан бирга ўқиш ва ўрганишга қизиқишнинг пасайиши сабаб бўлиши мумкин.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нега биз ҳалигача ўзга сайёраликлар билан учрашмаганмиз?
- Рақамли Ўзбeкистон учун кибeр-ҳуқуқшунослар: Прeзидeнт Фармони юридик таълимнинг янги даврини очади
- 16 январь куни баъзи жойларда қор ёғади
- Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатларидан иборат делегация аъзолари Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди (+фоторепортаж)
- Кўрфаз араб давлатлари бозорига божсиз кириш имкони яратилади
- Дунё бўйлаб қон ва кўзёш билан ўтган бир ҳафта — 20 та суратда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг