Одам савдоси жиноятини содир этган ўзбекистонлик аёл Туркияда қўлга олинди
Одам савдоси жиноятини содир этиб Туркияда яшириниб юрган Ўзбекистонлик аёл Тошкентга экстрадиция қилинди. Бу ҳақида Ўзбекистон Республикасининг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси хабар берди.
Хабарда айтилишича, Ўзбекистон Республикасидаги Интерпол миллий марказий бюроси ходимлари кузатувида, Интерпол каналлари орқали ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларимиз томонидан одам савдоси учун қидирилаётган ва узоқ вақт давомида Туркия ҳудудида яшириниб юрган Ўзбекистон фуқароси Истанбулдан Тошкентга экстрадиция қилинган.
Маълум қилинишича, жиноятчи аёл сотиш ва эксплуатация мақсадида қизларга юқори маош ваъда қилиб, уларни Туркияга олиб келган. Шундан сўнг, қизларнинг паспортларини тортиб олиб, уларни фоҳишалик билан шуғулланишга мажбурлаган.
«Икки давлатнинг Интерпол миллий марказий бюролари ўртасидаги ҳамжиҳатлик ва тезкор ҳамкорликлари туфайли муваффақиятли қўшма фаолиятнинг ибратли намунаси юзага келди», — дейилади Бош консулхона хабарида.
Билдирилишича, айни вақтда Ўзбекистон ва Туркия ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари томонидан бу каби жиноятларни фош қилиш бўйича фаол ҳаракатлар амалга оширилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- Машинада хавфсизлик камарини тақиш мумкин бўлмаган касалликлар рўйхати тасдиқланади
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
- “Доҳа — Қатарнинг юраги, тунги ритмда уриб турган шаҳар”
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг