Ободонлаштириш ходимларининг меҳнати ҳурматга лойиқ

12:05 30 Декабрь 2024 Жамият
340 0

Фарҳод ЭСОНОВ/«Халқ сўзи». Куннинг совуғию иссиғида, ҳавонинг шамолию чанг-тўзонида, қийин шароитларда меҳнат қилаётган ободонлаштириш ходимларининг меҳнати ҳақиқатан ҳам ҳурматга лойиқ. Уларнинг ҳар бир ҳаракати, қўл меҳнати туфайли атрофимиз озода ва файзлидир.

Сурхондарё вилояти ҳокими Термиз шаҳри Мангузар маҳалласида хизмат фаолиятини олиб бораётган ободонлаштириш соҳаси ходимлари билан учрашди. Ҳудудларда саришталикни таъминловчи соҳа ходимларига олиб бораётган меҳнатлари учун миннатдорлик билдирди.

Вилоят раҳбари Ободонлаштириш ходимларини кириб келаётган Янги йил байрами билан табриклаб, уларга вилоят ҳокимлигининг байрам совғалари ҳамда хизмат фаолияти учун иссиқ кийим-бошларни топширди.

 

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер