«Объектив» қисқа метражли фильми халқаро мукофотни қўлга киритди
Кинематография агентлиги буюртмасига биноан «Ёшлик» киностудияси ДУК томонидан суратга олинган режиссёр Саъдалохон Маъсудхоновнинг «Объектив» қисқа метражли фильми «Белый лебед» халқаро Ялта кинофестивалида «Миллий колорит учун» номинацияси бўйича ғолибликни қўлга киритди.
Кинокартинада Лайло исмли қизнинг мусиқага ошуфталиги, кўнгил қўйган йигити билан бўлган воқеалари ҳикоя қилинади.
Сценарий муаллифлари Саидаълохон Маъсудхонов, Одилбек Қосимов, Ҳуснулло Жомонқулов, постановкачи режиссёр Саидаълохон Маъсудхонов, постановкачи оператор Одилбек Қосимов, постановкачи рассом Тимур Муродов, овоз оператори Шаҳзод Тўхтамуродов.
Маълумот учун, мазкур кинокартина «Ипак йўли дурдонаси» Тошкент халқаро кинофестивали дастуридаги «Кино 5 кунда» ёш режиссёрлар лойиҳасида яратилган. Кинофестивалда «Ҳайъат аъзоларининг махсус соврини» ҳамда «Энг яхши актриса» номинацияси бўйича ғолибликни қўлга киритган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нилуфардан Қобилжонгача... Қобулжон Россияда этник нафрат туфайли ваҳшийларча ўлдирилган биринчи бола эмас
- Ўрта Осиёдаги энг баланд янги йил арчаси — Наманганда
- Ялдо туни: Ерликлар бугун энг узун тун ва энг қисқа кунга гувоҳ бўлади
- Дуал таълим — етук мутахассис тайёрлаш кафолати
- Тошкент шаҳрида Марказий Осиё давлатлари ва Корея Республикаси парламентлари раҳбарларининг III йиғилиши ўз ишини бошлади
- Пойтахтга автомобиллар киришига ҳеч қандай тақиқ йўқ — Тошкент шаҳар ҳокимлиги
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг