Нурафшонда сифатсиз тамаки ҳамда ҳужжатларсиз дори воситалари савдоси тўхтатиб қолинди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Нурафшон шаҳри бўлими, ДХХ ва Божхона ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилди, деб хабар бермоқда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти.
Унда айтилишича, ўтказилган тезкор тадбир давомида қонунга хилоф равишда тамаки маҳсулотлари савдоси билан шуғулланиб келган фуқаро И.Э. «Шова» маҳалласида жойлашган уйда 140,6 миллион сўмлик 7 турдаги жами 8 минг 400 қути тамаки ҳамда 30,6 миллион сўмлик 12 турдаги 780 дона дори воситаларини ўтказиш мақсадида сақлаб келаётганлиги аниқланган.
Тезкор тадбир ходимлари томонидан аниқланган ушбу воситалар ашёвий далил сифатида расмийлаштирилган. Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари бошлаб юборилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
- Reuters: Асаднинг Москвадаги тарафдорлари Сурияда қўзғолон режалаштирмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг