Нукуслик волейболчи қизлар Ўзбекистон супер кубоги ғолибига айланди
Фото: Халқ сўзи
Жорий йилнинг 19-20 ноябрь кунлари Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳрида волейбол бўйича хотин-қизлар ўртасида Ўзбекистон супер кубоги бўлиб ўтди.
Унда Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институтининг «НДПИ» қизлар терма жамоаси азалий рақибалари бўлган Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетининг «СКУФ» жамоасига қарши ўйнади.
Мусобақанинг дастлабки куни нукуслик қизлар рақибаларини 3:1 ҳисобида енгиб чиққан бўлса, мусобақанинг иккинчи кунида ҳам «СКУФ» жамоаси қизларига ҳеч қандай имконият қолдирмади – ҳисоб 3:0.
– Мамлакатимизнинг бошқа ҳудудлари сингари Қорақалпоғистон Республикасида ҳам спортни ривожлантириш, ўсиб келаётган ёш авлодни комил инсон қилиб тарбиялаш, ёш спортчиларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда, - дейди Қорақалпоғистонда хизмат кўрсатган мураббий, спорт фахрийси Азат Казаков. – Кўрсатилаётган эътибор ва яратилаётган шароитлар, қолаверса, спортчи қизларнинг ўз устида ишлашлари натижасида ёшларимиз республика ҳамда халқаро спорт мусобақаларида ғалабаларга эришмоқда.
Шундай қилиб, Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институтининг «НДПИ» жамоаси волейбол бўйича бу йилги Ўзбекистон супер кубоги ғолиби бўлиб, мутлақ чемпионликни қўлга киритди.
Маълумот ўрнида, «НДПИ» қизлар терма жамоаси ўтган йилги мавсумда ҳам Ўзбекистон чемпионати ҳамда супер кубоги мусобақаларида ғалабани қўлга киритган эди.
Ғ.Отажонов, “Халқ сўзи”.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Янгиланаётган Марказий Осиё: бирлик, дўстлик ва ҳамкорликнинг янги босқичи
- Ногиронлиги бўлган фуқароларга 30 млн сўмгача фоизсиз ссуда ажратилади
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг