Нукусда ўқитувчиларга эҳтиром кўрсатилди
Фото: Халқ сўзи
Бугун, яъни 30 сентябрь куни Нукус шаҳрида Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат академик мусиқали театрида 1 октябрь –Ўқитувчи ва мураббийлар кунига бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди.
Дастлаб Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Республикаларининг давлат мадҳиялари янгради.
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси А.Оринбаев йиғилганларни касб байрами билан табриклади ва Президентимизнинг ўқитувчи ва мураббийларга йўллаган байрам табригини ўқиб эшиттирди.
Таъкидланганидек, 2022-2026 йилларда халқ таълими тизимини ривожлантириш бўйича Миллий дастур асосида юртимизда кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Жорий йилнинг ўзида давлат бюджети ҳисобидан барча замонавий шароитларга эга бир қанча мактаблар қурилиб, уларнинг моддий-техник базаси янгиланмоқда. Хусусан, таълим муассасалари қўшимча ўқув жиҳозлари жамланмаси, замонавий компьютерлар билан таъминланди.
Байрам муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига йўллаган байрам табригини халқимиз алоҳида мамнуният билан қарши олди. Байрам табригидаги «Ҳар бир инсон ҳаётда қандай ютуққа эришган бўлса, уларда қадрдон ўқитувчи ва устозларининг беқиёс ҳиссаси борлигини умрбод миннатдорлик билан эслайди» деган сўзлари уларнинг меҳнатига бўлган алоҳида ҳурмат ифодасидир.
Йиғилишда бир гуруҳ касб фидойиларига Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Президиуми қарори билан фахрий унвонлар ва кўкрак нишонлари тантанали равишда топширилди.
Мукофотланганлар номидан сўзга чиққанлар соҳага қаратилаётган алоҳида эътибор ва ғамхўрлиги учун Президентимизга миннатдорлик билдирди.
Тантанали тадбир республикамиз санъат усталари ва ёш ижрочиларнинг концерт дастури билан якунланди.
Маълумот учун, бугун Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Президиумининг тегишли қарори асосида ҳудудлардаги умумтаълим мактабларида ўқувчиларга таълим-тарбия бериб келаётган 6 нафар фаол ўқитувчилар «Қорақалпоғистонда хизмат кўрсатган халқ таълими ходими», шунингдек, таълим соҳасида самарали меҳнат қилиб келаётган 3 нафар ўқитувчи «Қорақалпоғистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси» фахрий унвонлари, бир нафари «Ардақлы нураный» кўкрак нишони, ўн нафари «Ўатан пидайысы» кўкрак нишони билан мукофотланди.
Ғ.Отажонов, «Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
- Наманганда 3 та йирик институт битта университетга бирлаштирилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг