Нукус шаҳрида гемодиализ маркази очилди
Фото: Халқ сўзи
Ўтган йилнинг январь ойида Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан ҳиндистонлик ҳамкорлар ўртасида тузилган битимга кўра, Нукус шаҳрида давлат-хусусий шериклик асосида гемодиализ марказини ташкил этиш лойиҳаси тасдиқланган эди. 985 минг доллар инвестиция ҳисобидан қурилиши режалаштирилган марказ фойдаланишга топширилди.
Нукус шаҳридаги гемодиализ марказининг тантанали очилиш маросимида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси М. Камалов, Соғлиқни сақлаш вазирлиги масъуллари ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.
Тадбирда мамлакатимизда аҳоли саломатлигини асраш, шу жумладан, Оролбўйида тиббий хизмат сифатини оширишга қаратилаётган амалий ишлар алоҳида эътироф этилди. Хусусан, гемодиализ марказининг бош директори Викрам Вуппалани Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотларни юқори баҳолаб, мазкур тиббий муассаса мураккаб иқлим шароитига эга ҳудудда ташкил этилгани ғоятда муҳим аҳамиятга эга эканини таъкидлади.
— Марказга буйрак касалликларини даволашда асқатадиган тиббий асбоб-ускуналар, 34 та сунъий буйрак аппарати олиб келинди, — дейди Қорақалпоғистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири Мурад Қурбанов. — Гемодиализатор хасталанган буйракларнинг чиқарув функциясини вақтинча ўтайдиган аппарат ҳисобланади. Яқин йилларгача Қорақалпоғистонда бу аппаратдан атиги 6 та бор эди. Энди ушбу аппаратлар сони 70 тага етди. Сир эмас, олдинлари буйрак касалликлари билан оғриган беморлар сунъий аппаратга тушиш учун рўйхатда туриб, навбат кутишарди. Гемодиализ марказининг очилиши билан беморларни эндиликда бу муаммо ташвишлантирмайди.
Маълумотларга кўра, айни пайтда Оролбўйида 150 нафарга яқин бемор гемодиализ муолажасига муҳтож. Янги гемодиализ марказида эса бир кунда юзга яқин беморни қабул қилиб, кўрикдан ўтказиш имконияти яратилган. Эътиборлиси, замонавий технологиялар асосида олиб бориладиган муолажа курслари 47-48 долларни ташкил этиб, давлат томонидан қопланиши назарда тутилган.
Янги марказда 2 нафар нефролог шифокор, 18 нафар ўрта бўғин тиббиёт ходимлари хизмат кўрсатмоқда. Ҳамширалар Ҳиндистондан келган мутахассислар томонидан ўқитилиб, янги тиббий ускуналардан фойдаланиш бўйича кўникмаларга эга бўлишди.
Ғ. Отажонов, «Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
- Наманганда 3 та йирик институт битта университетга бирлаштирилади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг