Нукус халқаро аэропортига қарши иш қўзғатилди

18:07 26 Август 2024 Жамият
299 0

Фото: Президент матбуот хизмати

Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси Нукус халқаро аэропортига қарши иш қўзғатди, Бу ҳақда Қўмита ахборот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, Қорақалпоғистон Республикаси Рақобат қўмитаси Нукус халқаро аэропорти томонидан амалга оширилган танлов савдоларида қонун талабларига риоя қилингани юзасидан ўрганиш ишларини олиб борган.

Ўрганишлар натижасида, мазкур МЧЖ Давлат харидлари портал орқали амалга оширган 120 миллион сўмлик танлов савдоларини ўтказишда «Давлат харидлари» ва «Рақобат тўғрисида»ги қонунлар талабларига риоя қилмагани аниқланган.

Шунга кўра, қўмита махсус комиссияси томонидан «Рақобат тўғрисида»ги қонун ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 225-сонли низом талабларини бузиш аломатлари билан Нукус халқаро аэропортига нисбатан белгиланган тартибда иш қўзғатилган.

Шунингдек, натижаси юзасидан тегишли таъсир чораси қўлланилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?