Нукус дала ўқув майдонида портлаш. 10 га яқин ҳарбий хизматчи жароҳатланган
Видеодан кадр
Нукус дала ўқув майдонида кичик портлаш юзага келиб, 10 га яқин ҳарбий хизматчи жароҳатланди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Манбанинг Миллий гвардия маълумотига таяниб ёзишича, кеча, 10 сентябрь куни Нукус дала ўқув майдонида амалий ўқув машғулоти ташкиллаштирилган.
Машғулот давомида ўқув машғулоти учун мўлжалланган портловчи махсус воситанинг детонация шнури чақнаши натижасида кичик портлаш юзага келиб, машғулот иштирокчиларидан 10 га яқин ҳарбий хизматчи турли даражадаги тан жароҳат олишган.
«Уларга ўз вақтида биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган ва ҳозирда кўрилган зарур чоралар натижасида ҳарбий хизматчиларнинг соғлиги тикланмоқда», дейилади хабарда.
Қайд этилишича, ҳолат юзасидан хизмат суриштируви тайинланган, ҳозирда мутасадди раҳбарлар томонидан ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг