Нуфузли халқаро ва минтақавий ташкилотлар, молия институтлари билан яқин ҳамкорлик доимий эътибор марказида бўлиши таъкидланди
Нуфузли халқаро ва минтақавий ташкилотлар, молия институтлари билан яқин ҳамкорлик доимий эътибор марказида бўлиши таъкидланди.
“Шу кунларда Хитойда яна бир йирик анжуман – Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти саммитида, унинг доирасида кўплаб учрашув ва тадбирларда иштирок этамиз. Шу сабабли Мустақиллик байрамини бугун сиз, азизлар билан, халқимиз билан биргаликда нишонлаб, эл-юртимиздан дуо олиб, эртага йўлга чиқишни режа қилганмиз.
Ҳеч шубҳасиз, ана шу саммит натижалари ҳам Янги Ўзбекистоннинг дунёдаги ўрни ва мавқейини юксалтиришга, кўп векторли ташқи сиёсат бўйича стратегик мақсадларимизни амалга оширишга хизмат қилади. Фурсатдан фойдаланиб, тантанамизда иштирок этаётган хорижий давлатларнинг муҳтарам элчиларига, халқаро ташкилотлар вакилларига самарали ҳамкорлик учун чин дилдан миннатдорчилик билдираман”, – деди Президент.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
- Ёш ўзбек ёзувчисининг асари Халқаро болалар адабиёти кенгашининг фахрий рўйхатига киритилди
- Туркия суди Нетаньяҳуни Ғазода геноцид содир этганликда айблаб, ҳибсга олиш ордерини маъқуллади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг