Нормат Турсунов Навоийнинг ёши бир асрдан улуғ момолари дуосини олди

20:54 08 Март 2023 Жамият
653 0

Қутлуғ саналар арафасида кекса авлод вакиллари, меҳр ва эътиборга муҳтож кишилар ҳолидан хабар олиш, уларнинг кўнгилларига қувонч улашиш халқимизга хос азалий қадриятларимиздан саналади.

Жорий йилнинг 8 март куни Навоий вилояти ҳокими Нормат Турсунов 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан ҳудудда истиқомат қилаётган ёши бир асрдан ошган онахонлар хонадонларида бўлиб, уларни байрам билан қутлагани ташриф буюрди. Бу ҳақда Навоий вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Дастлаб Кармана туманидаги «Алишер Навоий» маҳалласида истиқомат қилувчи йил бошида 100 ёшни тўлдирган кирган Сиддиқа ая Зикрияева хонадонидан бошлади. Вилоят раҳбарининг кутилмаган ташрифидан боши осмонга етган нуроний онахон хабар олиб келганларни қувонч билан дуо қилиб, ўз миннатдорчилик билдирди. Шундай фаровон Ватанда умргузаронлик қилаётгани, ўзи каби кексаларга тўкис ва бахтиёр ҳаёт кечириши учун қулай шарт-шароитларни яратиб берган юрт раҳбарига тушуккурларини йўллади.

Кейинги манзил тумандаги «Деҳқон» маҳалласида яшовчи 102 ёшни қаршилаган Муяссар буви Ҳошимова хонадонига бўлди. Вилоят раҳбари онахон билан самимий сўрашиб, байрам муносабати билан қутлади.

— Мени сўраб келганингиз учун раҳмат, — дея дуо қилди Муяссар буви. — Доимо юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо бўлсин. Қаранг, қандай гўзал замонларда яшаяпмиз, Ўзбекистонимиз тобора чирой очяпти, халқимиз қадр топяпти, ёшларимиз дунёнинг турли давлатларида билим оляпти, олам бизни танияпти. Ўз меҳнати билан барака, ҳурмат ва эъзоз топиш мумкин бўлган даврларга бош бўлаётган, юртимизни тинч сақлаб, халқимизни бой қилаётган Президентимиз ҳамиша соғ-омон бўлсин!

Ўзининг кулиб айтишига кўра, «невара-чевараларининг сонини эсласа, исмини эсдан чиқариб қўядиган» Навбаҳор туманидаги «Сарбозор» маҳалласида яшовчи Майрам ая Қурбонова хонадонида эса бугун ҳақиқий қўшалоқ байрам бўлди. Айнан бугун онахон ўзининг 107 ёшини кутиб олди, уни қутлаш учун эса, уйига вилоят ҳокими кириб келди.

Ўзига аталган баҳор гуллари ва совғаларни қабул қилиб оларкан, тинч ва мусаффо осмон остида қарши олинаётган баҳор байрамлари билан барчани табриклади. Самимий суҳбатдан беҳад хурсанд бўлган Майрам буви ҳам сўзи якунида халқимизнинг янаям фаровон турмуш кечириши, Ўзбекистон дунёнинг энг олд давлатларидан бўлиши йўлида хизмат қилаётган асл фарзандлар – юрт раҳбариятининг боши доим омон бўлишини сўраб, қувонч ёшлари билан дуо қилди.

Ёши улуғ, мўътабар онахонларга эҳтиром кўрсатиш, нафосат ва гўзаллик маликаларини эъзозлаш ва ардоқлаш туйғуларини ўзида мужассам этган бу каби тадбирлар бутун вилоят бўйлаб давом этмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?