Ноқонуний қум-шағал қазиб олиш натижасида табиатга 35 миллиард сўмга яқин зарар етказилди
Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги давлат инспекторлари томонидан навбатдаги назорат тадбири ўтказилди.
Тошкент шаҳри, Бектемир туманидан оқиб ўтувчи Чирчиқ дарёси ҳудудида олиб борилган назорат тадбири давомида дарёнинг қирғоғидаги муҳофаза минтақасида (дамба) 1 дона экскаватор ва 2 дона “ЧАКМАН” русумли юк ташувчи транспорт воситалари ёрдамида қум-шағал маҳсулотларини қазиб олиниб, ушбу ҳудудда жойлашган тош майдалаш ва қайта ишлаш цехига ташиб олиб кетилаётганлиги аниқланди.
Экология вазирлиги ҳузуридаги “Яшил лойиҳа” лойиҳалаш институти мутахассисларини жалб қилган ҳолда қум-шағал маҳсулотлари қазилган жойда ўлчов ишлари олиб борилди. Натижада жами 57 833,53 м3 қум-шағал маҳсулоти ноқонуний қазиб олингани, бу билан табиатга 34 миллиард 718 миллион 624 минг 729 сўм зарар етказилганлиги маълум бўлди.
Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон Республикасининг “Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги қонуни 18-моддаси ҳамда “Ер ости бойликлари тўғрисида»ги қонуни 18-моддаси талаблари бузилган.
Ҳолатга ҳуқуқий баҳо бериш, айбдорларга нисбатан қонуний чора кўриш ва табиатга етказилган зарарни ундиришда мақсадида тўпланган ҳужжатлар Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасига юборилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- «Олтин куз» II Халқаро камер ва симфоник мусиқа фестивали бўлиб ўтади
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Машинада хавфсизлик камарини тақиш мумкин бўлмаган касалликлар рўйхати тасдиқланади
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг