Ногиронлиги бор шахслар учун “Тўсиқсиз туризм” дастури ишлаб чиқилади — Шавкат Мирзиёев
Ўзбекистон либерал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёев самарқандлик сайловчилар билан учрашув чоғида ногиронлиги бор шахсларни қўллаб қувватлашга оид режалар ҳақида тўхталди.
“Бунда:
➖ ҳар бир вилоятдан йилига 1 минг нафардан ногиронлиги бўлган шахсларнинг Самарқанд, Бухоро ва Хивага бепул саёҳатлари ташкил қилинади;
➖ келгуси икки йилда 200 та маданий мерос ва 100 та концерт-томоша объектлари, аэропорт, авто ва темир йўл вокзалларида зарур инфратузилма яратилади.
Бу дастурни амалга ошириш учун ҳар йили 200 миллиард сўм ажратамиз. Умуман, туризм лойиҳаларига 2030 йилга қадар 2,5 миллиард доллар инвестициялар йўналтирилади”, – деди номзод.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
- Наманганда 3 та йирик институт битта университетга бирлаштирилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг