Нодирбек Абдусатторовни тўхтатиб қолиш кимга насиб қилади? Бугун у 3 та мезбонга қарши дона суради

Ҳиндистоннинг Калькутта шаҳрида шахмат бўйича «Tata Steel Chess India» турнири бўлиб ўтмоқда. Унда ҳамюртимиз, Ўзбекистоннинг биринчи рақамли шахматчиси Нодирбек Абдусатторов ҳам иштирок этмоқда.
Қайд этиш керакки, ўз тарихида олтинчи бор ўтказилаётган нуфузли мусобақанинг мукофот жамғармаси 41 минг 500 АҚШ долларини ташкил этади. Турнир 9 тур рапид (25+10) ва 18 тур блиц (3+2) йўналишида ўтказилади.
Рапид ва блиц йўналишлари учун алоҳида ғолиб аниқланадиган «Tata Steel Chess India» турнирида Магнус Карлсен ҳам иштирок этяпти. Нодирбек биринчи кунги баҳслардан сўнг турнир жадвалида якка пешқадам бўлиб олди. У кеча ўтказилган 3 та партиянинг 2 тасида ғалаба ва бирида дуранг натижа қайд этди.
Нодирбек аввалига ФИДЕ байроғи остида ҳаракат қилаётган россиялик Данил Дубов билан муросага келди. Кейин эса германиялик Винсент Кеймер ҳамда ҳиндистонлик Рамешбабу Прагнанандҳани мағлубиятга учратди.
Бугун эса яна 3 та мезбон спортчига қарши дона суради. Нодирбек 4-турда қора доналарда Ниҳал Сарин (Ҳиндистон, 2679)га қарши баҳс олиб боради. Бешинчи турда оқ доналарда яна бир ҳинд гроссмейстери Видит Сантош Гужратҳи (2661) билан ҳисоб-китоб қилади. Кунни Сунилдат Нараянан (Ҳиндистон, 2579)га қарши қора доналардаги учрашув билан якунлайди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни неча кишига ошяпти?
- Шаҳрам Ғиёсов тажрибали рақибини муддатдан олдин мағлуб этди
- Самарқанд яна бир нуфузли форумга мезбонлик қилади
- Яна бир бозор аукционга қўйилди
- Марказий банк шошилинч огоҳлантириш билан чиқди
- «Leapmotor» Ўзбекистонда ўтказилган автомобиль тести натижаларидан норозилигини билдирди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг