Нодирбек Абдусатторов Магнус Карлсен қатнашаётган турнирда 2,17 миллиард сўм учун кураш олиб боради
Ўзбекистонлик гроссмейстер Нодирбек Абдусатторовнинг навбатдаги мусобақаси аниқ бўлди. Ҳамюртимиз 2025 йил 2–6 июль кунлари Хорватиянинг Загреб шаҳрида ўтказиладиган «SuperUnited Rapid & Blitz Croatia» мусобақасида иштирок этади. Бу ҳақда «Chess.com» хабар бермоқда.
Ушбу мусобақа жаҳон шахматининг етакчи усталари иштирок этадиган нуфузли тадбирлардан бири саналади. Унда Нодирбек Абдусатторовдан ташқари, қуйидаги шахматчилар ҳам қатнашади:
— Магнус Карлсен (Норвегия)
— Фабиано Каруана (АҚШ)
— Рамешбабу Прагнанандха (Ҳиндистон)
— Алиреза Фируджа (Франция)
— Гукеш Доммаражу (Ҳиндистон)
— Уэсли Со (АҚШ)
— Ян-Кшиштоф Дуда (Польша)
— Аниш Гири (Нидерландия)
— Иван Шарич (Хорватия)
Эслатиб ўтамиз, Нодирбек Абдусатторов жорий мавсумда ҳам жаҳон шахмат оламида юқори натижаларга эришиб келмоқда. Унинг Загребдаги иштирокидан ҳам юқори натижалар кутилади.
Мазкур турнирнинг мукофот жамғармаси 175 минг АҚШ долларини (тахминан 2,17 миллиард сўм) ташкил этади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- Германияда ўқувчилар ҳарбий чақирувга қарши намойишга чиқди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг