Нима учун Туркиянинг пахта майдони биздан 2 карра кам бўлсада, толани деярли тенг ҳажмда ишлаб чиқаради — Президент
Фото: president.uz
Президент раислигида видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда. Бу ҳақда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов хабар берди.
Бугунги кунда толани қайта ишлаш қувватларимиз 1 миллион 300 минг тоннага етгани, лекин 1 миллион тонна тола ишлаб чиқарилаётгани таъкидланди.
Яъни, ҳозирнинг ўзида 300 минг тонна тола етмаяпти. Келгуси беш йилда бу эҳтиёж яна 600 минг тоннага ошади. Шундан 300 минг тоннаси сунъий тола бўлса, яна камида 300 минг тонна пахта толаси зарур.
«Нима учун Туркиянинг пахта майдони биздан 2 карра кам бўлсада, толани деярли тенг ҳажмда ишлаб чиқаради? Бунинг асосий сабаби - ҳали илмга, замонавий технологияларга жойлардаги раҳбарларнинг эътибори ва масъулияти паст», деди Президент.
Давлатимиз раҳбари қайта ишлаш борасидаги ишлар аҳволига тўхталди.
Ип-калавани тайёр маҳсулотгача қайта ишлаш даражаси мамлакатимизда 23 фоизни ташкил этади. Бунинг оқибатида йилига 9 миллиард доллар даромад бой берилмоқда.
Агар мутасаддилар туман ҳокимлари ва кластерлар билан ишларни тўғри ташкил қилса, тўқимачиликдаги иш ўринларини ҳозирги 400 мингдан бемалол 1 миллионга кўпайтириш имконияти борлиги кўрсатиб ўтилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- «Барселона» Ла Лигада навбатдаги ғалабасини қўлга киритди
- Саида Мирзиёева Доҳадаги кино фестивалга ташриф буюрди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг