Никита Рафалович эронлик рақибига осонгина мағлуб бўлди
Франция пойтахтида ўтказилаётган ёзги Олимпиада ўйинларида ўзбек спортчилари ўз иштирокларини давом эттирмоқда.
Таэквондо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Никита Рафалович +80 кг вазн тоифасидаги ўз юришларини бошлади.
Ҳамюртимиз эронлик Ариан Салимига қарши қийин кечган баҳснинг биринчи раундида 2:8 ҳисобида мағлуб бўлди. Иккинчи раундда эса 1:5 ҳисобида ютқазиб қўйди.
Шу тариқа иккита Олимпиада қатнашган ҳамюртимиз учинчи Олимпиадасида ҳам омадсизликка дуч келди.
Маълумот учун айтиш мумкинки, Никита Игоревич Рафалович 1993 йил 10 октабрда туғилган. Никита 2009 ва 2014 йилги ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатининг бронза медали совриндори, 2015 йилги жаҳон чемпионатининг кумуш медали совриндори ҳисобланади.
Бунгача Ҳасанбой Дўсматов ва Асадхўжа Мўйдинхўжаев «Париж-2024»нинг бокс беллашувларида олтин медалларни қўлга киритганди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
- Ҳиндистонда «Монтта» циклони сабабли қарийб 90 минг киши эвакуация қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг