Нидерландия Украинага ЕИга аъзо бўлишда Венгрияни четлаб ўтиш йўлига қарши чиқди
Нидерландия бош вазири Дик Схооф Украина ва Молдованинг Европа Иттифоқига қўшилиши масаласида бир овоздан қабул қилинадиган қарорларни четлаб ўтишга қарши эканини маълум қилди. Бу ҳақда РБК хабар берди.
Маълумотларга кўра, Схооф ЕИ Кенгаши раиси Антониу Кошта таклиф қилган Украина билан аъзолик музокараларини тезлаштириш мақсадида бир овоздан қарор қабул қилиш принципини бекор қилиб, “малакали кўпчилик овози” қоидасини жорий этиш ғоясини қўллаб-қувватламади.
«Украина ва Молдованинг келажаги — Европа Иттифоқида. Бироқ қоидаларни ўзгартириш бизга тўғри йўл эмас», — деди Схооф.
Унинг таъкидлашича, евроинтеграция — узоқ ва чуқур ислоҳотларни талаб қиладиган жараён.
«Венгриянинг блокировкаси жуда нохуш ҳолат, бу жараёнга бўлган ишончни сусайтиради. Ечим топиш керак, аммо бу ечим бир овоздан қабул қилинадиган қарорларни четлаб ўтишдан иборат бўлмаслиги шарт», — деди у.
Шунингдек, Схоофнинг сўзларига кўра, агар ЕИ Украина ва Молдова учун қоидаларни енгиллаштирса, келгусида иттифоққа киришни истаган бошқа давлатларга ҳам шу йўлдан боришга тўғри келади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
- Ёш ўзбек ёзувчисининг асари Халқаро болалар адабиёти кенгашининг фахрий рўйхатига киритилди
- Туркия суди Нетаньяҳуни Ғазода геноцид содир этганликда айблаб, ҳибсга олиш ордерини маъқуллади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг