“Navroʼz” IV Тошкент халқаро марафони бошланди
Фото: Ҳасан Пайдоев/«Халқ сўзи»
Айни пайтда Тошкентда “Navroʼz” IV Тошкент халқаро марафони бўлиб ўтмоқда.
Мусобақа Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти, Ўзбекистон Республикаси спортни ривожлантириш вазирлиги, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон енгил атлетика федерацияси, Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва Ёшлар ишлари агентлиги ҳамкорлигида ташкил этилди.
Тўрт йилдан бери ўтказиб келинаётган “Navroʼz” Тошкент халқаро марафони нафақат профессионал спортчиларни, балки ҳаваскорларни ҳам жамлаган Ўзбекистондаги йирик ва муҳим спорт тадбирларидан бирига айланди.
Бу йил югуришлар икки масофада, классик марафон (42 км 195 м) ва 10 км масофада ўтказилади. Марафонда спортчи масофани босиб ўтиши керак бўлган вақт чегараси белгиланади. Классик марафонда қатнашувчиларнинг ёши 18 ёш ва ундан катта, 10 км масофага югуришда иштирокчиларнинг ёши чекланмаган бўлади.
Марафоннинг старт ва финиш чизиғи Афросиёб ва Бешёғоч кўчалари чорраҳаси («Ҳумо Арена» муз саройи)да жойлашган бўлиб, ШҲТ Тошкент халқаро ярим марафонининг йўналиши Нукус, Абдулла Қодирий ва Абай кўчалари бўйлаб ўтади.
Трасса йўналиши Халқаро AIMS тизими томонидан сертификатланган бўлиб, трассанинг узунлиги 21 км 97,5 мни ташкил этади ва марафон иштирокчиси икки давра югуриши керак бўлади. Танловда чиплар бўйича вақт натижасини автоматлаштирилган тарзда ҳисоблаш учун замонавий транспондер тизими қўлланилади.
Марафонда эркаклар ва аёллар ўртасида 1-5-ўринларни эгаллаган иштирокчилар пул мукофотлари билан (1-ўрин – 30 миллион, 2-ўрин – 20 миллион, 3-ўрин – 10 миллион, 4-ўрин – 5 миллион, 5-ўрин – 3 миллион сўм) ҳамда медаллар билан тақдирланадилар.
10 км масофада эркаклар ва аёллар ўртасида 1-3 ўринларни эгаллаган иштирокчилар пул мукофотлари (1-ўрин – 3 миллион, 2-ўрин – 2 миллион, 3-ўрин – 1 миллион сўм) ва медаллар билан тақдирланадилар.
Марафон масофасини белгиланган вақт ичида босиб ўтган иштирокчилар марра медалига сазовор бўладилар.
Тошкент халқаро «Navroʼz» марафонида ЎзНАДА вакиллари иштирок этади, ходимлар ихтиёрий спортчилардан танлаб допинг-тест олишлари мумкин бўлади. Допинг текширувидан ўтган совриндор спортчилар, таҳлил натижалари аниқ бўлганидан сўнг мукофот пулларини олишлари мумкин ҳисобланади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- Янгиланаётган Марказий Осиё: бирлик, дўстлик ва ҳамкорликнинг янги босқичи
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ногиронлиги бўлган фуқароларга 30 млн сўмгача фоизсиз ссуда ажратилади
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг