Навоийнинг чегара ҳудудида очилган хусусий клиникада 10 дан ортиқ янги иш ўринлари яратилди
Темур Эшбоев/«Халқ сўзи». Халқимизнинг бебаҳо бойлиги – тинчлик, осойишталик ва саломатликдир. Юртимиздаги ҳар бир фуқаро саломатлиги йўлида тиббиётимизда яратилаётган барча шарт-шароитлардан фойдаланишга ҳақли.
Қизилтепа туманининг қўшни Бухоро вилояти билан чегарадош Ванғози маҳалласида тиббиёт клиникаси ишга туширилгани қувонарли ҳол.
Мазкур клиникада кардиолог, невропатолог ва педиатрлар фаолият кўрсатиб, физиотерапия, стоматология ва лаборатория хизматлари йўлга қўйилади.
— Ҳаммаси тиббий хизматнинг сифати ва шифокорларнинг малакасига боғлиқ, — дейди «Medline« хусусий тиббиёт клиникасини ишга туширган тадбиркор Усмон Каримов. — Очиғи, тиббиёт масканини қуришни бошлаганимизда, бунга тадбиркорнинг маблағи етармикан, деганлар ҳам бўлди. Қувонарлиси, олдимизга қўйган мақсадга эришдик. Сир эмас, халқимиз шифо истаб, дунёнинг нариги чеккасига бормоқда. Ушбу тиббиёт клиникамиз орқали аҳолига қулай, хизмат сифатини таъминлай олсак, бошқа ҳудудлардагилар ҳам йўл харажати, вақтини тежаб бизга мурожаат қилади, деган умиддамиз.
Клиниканинг ишга туширилиши натижасида 10 дан ортиқ янги иш ўринлари яратилди. Тиббиёт ходимлари орасидан малакали, касбига садоқатли шифокорлар танланмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
- Наманганда 3 та йирик институт битта университетга бирлаштирилади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг