Навоийликлар 24/7 форматдаги қулайликка эга бўлди

11:03 02 Апрель 2025 Жамият
162 0

Темур ЭШБОЕВ/«Халқ сўзи». Яқин-яқинларда ҳам хизмат кўрсатиш соҳаларининг тунги фаолияти аҳоли осойишталигига таҳдид саналиб, белгиланган вақтда уларнинг ёпилиши осойишталик посбонлари томонидан қатъий назоратга олинган эди. Ҳатто дорихоналар фаолияти ҳам шу тахлит тартибга солинарди.

Бугуннинг эса йўриғи бошқа — талаб борми, таклиф ҳозиру нозир бўлмоғи лозим. Навоий шаҳрида шу тамойил асосида шаҳар савдо комплекси ҳудудида 73 дона хизмат кўрсатиш объектларидан иборат 24/7 форматда фаолият юритувчи савдо ва хизмат кўрсатиш қатори очилди.

— Мамлакатимиз Президентининг «Хизматлар соҳаси барқарор ривожланиши учун қулай шарт-шароитлар яратишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида ташкил этилган мазкур савдо қаторининг очилиши шаҳримиз аҳолиси ва меҳмонларининг эҳтиёжларини сутканинг исталган вақтида қаноатлантириш билан бирга унинг сайёҳлик жозибадорлигини оширишга ҳам хизмат қилади, — дейди шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари Ўткир Хақбердиев. — Зеро, истаган вақтида ўз эҳтиёжига яраша хизмат олиш фуқаронинг ажралмас ҳуқуқларидан бири ҳисобланиб, у шунингдек, бу борадаги бизнеснинг легаллашуви билан ҳам аҳамиятлидир.

Маълумот ўрнида таъкидлаш жоиз, мазкур форматда хизмат кўрсатиш тизимини ташкил этиш Қизилтепа тумани марказидаги Алишер Навоий маҳалласининг Ўзбекистон шоҳкўчасида ҳам йўлга қўйилиши режалаштирилиб, бунёдкорлик ишлари ниҳоясига етказилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер