Навоийлик 63 нафар педагог вазир жамғармасидан устама оладиган бўлди

11:39 23 Май 2024 Илм-фан
473 0

Архив сурат

Темур ЭШБОЕВ/ «Халқ сўзи». Ўзбекистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазирининг тегишли буйруғига кўра олтмиш уч нафар навоийлик педагогга вазир жамғармасидан устама тўланадиган бўлди.

– Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 2 августдаги «Халқ таълими вазири жамғармаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ устама соҳиблари ўқувчилари юқори натижаларга эришган малакали педагог кадрлар орасидан ҳар йили танлаб олинади, – дейди Навоий вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси матбуот котиби Хуршида Нарзиева. – Танлаб олинган педагогларга вазир жамғармасидан 9 ой давомида меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 5,5 баравари миқдорида устама тўланади.

Вазир устамасига сазовор бўлган педагогларни ҳудудлар ва мактаблар кесимида таҳлил этадиган бўлсак, Навоий ва Зарафшон шаҳри ҳамда Қизилтепа туманлари 10 нафардан ортиқ педагоглар билан юқори поғоналарни банд этди. Навоий шаҳри ҳамда Хатирчи туманидаги ихтисослаштирилган мактаблар эса ўз кўрсаткичлари билан ҳатто Навоий шаҳридаги Президент мактабини ҳам ортда қолдирди.

Таъкидлаш жоизки, ушбу устама педагоглар меҳнатини муносиб рағбатлантириш билан бирга улар орасида соғлом рақобат муҳитини яратишга ҳам хизмат қилиши тайин.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?