Навоийдан Литвага сафар бекор: Ишга юборувчи шахс фирибгар бўлиб чиқди

10:44 13 Сентябр 2024 Жамият
183 0

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент Навоий вилоятида Литва давлатига ишга юборишни ваъда қилган фирибгарни қўлга туширди. Бу ҳақида Департаментнинг ахборот хизмати хабар берди.

Маълум бўлишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Навоий шаҳри бўлими, ДХХ ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда ушбу ҳолат аниқланган.

Департаментга кўра, «Э.К.» МЧЖ раҳбари А.Қ. фуқаро З.Ф.нинг ишончига кириб, унга танишлари ёрдамида пишириқлар пишириш йўналишида ўқиганлиги ҳақида сохта диплом тайёрлаб бериб, Литва давлатига ишга юборишни ваъда қилади.

Бунинг эвазига минг АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

«Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 25, 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда», дейилади хабарда.

Аввалроқ, Ўзбекистон 45-Бутунжаҳон шахмат Олимпиадасида Миср ва Анголани таслим этгани ҳақида хабар берилганди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер