Ўзбекистон Миср ва Анголани таслим этди. Кейинги навбат кимга?

08:41 13 Сентябр 2024 Спорт
399 0

Венгрия пойтахти Будапешт шаҳрида 45-Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси старт олди. Мусобақанинг 2-турида эркаклар терма жамоамиз Миср, қизларимиз Анголага қарши баҳс олиб борди.

Йигитларимиз илк раундда Африка қитъаси вакилларини 3,5:0,5 ҳисобида мағлуб этди. Қизларимиз эса 3:1 ҳисобида ғалаба қозонишди.

Эркаклар:

Ўзбекистон — Миср 3,5 : 0,5

Нодирбек Абдусатторов — Фавзи Адҳам 1:0

Нодирбек Якуббоев — Вагих Карим 1:0

Жавоҳир Синдаров — Вафа Ҳамид 0,5 : 0,5

Шамсиддин Воҳидов — Самех Садек 1:0

Аёллар:

Ўзбекистон — Ангола 3:1

Афруза Ҳамдамова — Хемима Пауло 1:0

Нилуфар Якуббоева — Эсперанса Сахита 0:1

Умида Омонова — Эднасиа Жуниор 1:0

Маржона Маликова — Лузиа Пирес 1:0

Эслатиб ўтамиз, 1-турда ҳам терма жамоаларимиз ғалабага эришгандилар. Демак, йигитларда ҳам, қизларда ҳам очколар сони 4 тага етди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?