Навоийда раҳбар кадрлар захирасини шакллантириш бўйича амалий синовлар ўтказилди
Фото: ИИВ Ахборот хизмати
Мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотларнинг туб замирида ҳар бир соҳада ёш мутахассисларни етиштириш, бу борада уларни қўллаб қувватлаш ҳамда тараққиётнинг ўзагига айланишини таъминлаш ётади. Бинобарин, жисмонан кучли ва маънан баркамол кадрларгина мамлакатнинг устунларига айланиши мумкин. Алалхусус, Навоий вилояти ИИБда ҳам соҳа ходимларини ҳар томонлама етук бўлишида кенг қамровли ишлар амалга оширилмоқда.
ИИВ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш департаменти ҳамда вилоят Ички ишлар бошқармаси масъул ходимларидан иборат ишчи комиссия аъзолари вазирлик Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш департаменти томонидан шакллантириладиган раҳбарлик лавозимларига номзодларни танлаб олиш ва раҳбар кадрлар захирасига киритиш бўйича вазирликнинг тегишли меъёрий буйруқлари талаблари асосида танлов тадбирлари ўтказилди.
Жумладан, Навоий вилояти ички ишлар органларида ИИВ Академияси раҳбар кадрларни тайёрлаш факультети ҳамда магистратура босқичини ўқиб тамомлаб, раҳбарлик лавозимларида хизмат қилаётган ходимларнинг касбий, психологик, жисмоний ва жанговар тайёргарлиги текширилди. Шунингдек, синов имтиҳонлари қабул қилиниб, улар билан якка тартибда суҳбатлар ўтказилди ва вилоят ички ишлар органларининг раҳбарлик лавозимларига амалдаги захира рўйхати шакллантирилди. Бу каби тадбирлар келгусида ички ишлар органларидаги раҳбар кадрлар захирасини яратиш ҳамда малакали мутахассислар етиштиришда ўз самарасини кўрсатиши шубҳасиз.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
- Наманганда 3 та йирик институт битта университетга бирлаштирилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг