Навоийда ноқонуний балиқ овлаш натижасида табиатга 1 миллиарддан ортиқ зарар етказилди

12:14 27 Май 2024 Жамият
171 0

Конимех туманининг «Шўркўл» МФЙ ҳудудида фуқаро Й.О. томонидан 5000 метрлик синтетик тўр ёрдамида табиий сув ҳавзасидан 218 бош балиқ ноқонуний овланган. Натижада табиатга 1 миллиард 240 миллион 300 минг сўм зарар етказилган.

Маълумот учун, балиқларнинг уруғ қўйиш мавсуми давомида Амударё ва Сирдарё сув ҳавзаларида 10 мартдан 31 майга қадар, Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти сув ҳавзаларида 25 апрелдан 10 июнга қадар ва бошқа барча сув ҳавзаларида 16 апрелдан 31 майга қадар балиқ овлаш мумкин эмас.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер