Навоийда номаълум шахс томонидан олиб қочилган «Lacetti» Томди туманидан топилди
Фото: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги
Зарафшон шаҳрида истиқомат қилувчи С.С одатда ҳар куни ўзининг «Лаcэтти» русумли автомашинасида ишга қатнайди. Ўша кун ҳам у «Навоий-уран» ДУК корхонасига қарашли геология экспедициясининг Томди-Зарафшон автомобиль йўли четида машинасини қўйиб кетганди. Кечга яқин ишдан чиқиб қарасаки, машинаси жойида йўқ. Зудлик билан туман ИИБга мурожаат қилган.
Ҳолат бўйича вилоят ҳудудида тўсиб ушлаш тадбири эълон қилинди. Тезкор-қидирув тадбири натижасида ушбу жиноятни томдилик 27 ёшли К.П содир этганлиги аниқланди. Ва яна аниқландики, К.П машинани ўғирлаб Томдибулоқ МФЙ томон ҳайдаган ва чўл қумлоқларида ботиб, ҳаракатдан тўхтагани сабаб қочиб кетишга улгурмаган эди.
Ҳозирда К.Пга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 267-моддаси 1- қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг