Навоийда коронавирусга қарши воситалар ишлаб чиқарадиган завод қурилади
Жорий йилнинг 23 июнь куни инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов Хитой Фанлар Академияси Синсзян Физика ва кимё техника институти вакиллари билан музокаралар ўтказди.
Учрашув давомида Навоий вилоятида доривор моддаларни синтез қилиш заводини ташкил этиш лойиҳасини амалга ошириш бўйича фикр алмашилди.
Эслатиб ўтамиз, Навоий вилоятида доривор моддаларни синтез қилиш заводини ташкил этиш бўйича Хитой Фанлар Академияси ва Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси ўртасида келишув мавжуд бўлиб, унга асосан Хитой томони 10 млн. АҚШ доллари миқдорида сармоя киритиши ва завод йўлга қўйилгач, йилига 36,3 млн. АҚШ долларига тенг бўлган дори воситалари учун табиий ва кимёвий моддалар, шу жумладан коронавирусга қарши воситалар ишлаб чиқариш режалаштирилган.
Ҳозирда корхонани тегишли идораларда рўйхатдан ўтказиш ва эркин иқтисодий ҳудудга аъзолик масалалари бўйича ҳужжатлар ишлаб чиқилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
- Наманганда 3 та йирик институт битта университетга бирлаштирилади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг