Навоийда ер майдони сотиш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолати фош этилди

14:59 17 Январь 2024 Жамият
149 0

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Конимех туман бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро З.Ҳ. ва бошқалар ўзаро тил бириктириб, фуқаро Х.Т.га тегишли Навбаҳор туманидаги 24 сотих бўш ер майдонида гўёки қурилиш ишлари амалга оширилганлиги тўғрисидаги сохта ҳужжатлари асосида фуқаро Э.К.га фирибгарлик йўли билан 150 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шунингдек, терговга қадар текширув давомида фуқаро Б.Ж. фуқаро З.Ҳ.га ушбу ер майдонига кадастр ҳужжатларини тайёрлаб бериши эвазига 5,2 млн сўмини қўлга киритганлиги аниқланиб, ушбу пуллар ҳисобидан 3,7 млн сўмнинг қайтарилиши процессуал тартибда расмийлаштирилган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер