Навоийда атроф-муҳитни ифлослантирган 19 та корхона ва цехлар фаолияти тўхтатилди
Иллюстратив фото
Навоий вилояти Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси ҳамда бошқа мутахассислар томонидан назорат тадбирлари ўтказилди, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги.
Унда айтилишича, ўрганишлар давомида 22 та саноат корхонаси томонидан экологик талабларга зид тарзда фаолият олиб борилаётганлиги аниқланиб, қарор асосида ушбу корхоналар фаолиятини тўхтатиш юзасидан тегишли чоралар кўрилган ҳамда 25 нафар масъулларнинг маъмурий жавобгарлик масаласи ҳал қилинган.
Шунингдек, атмосферага салбий таъсир кўрсатувчи 22 та корхона ёки цехлар фаолиятини тўхтатиш юзасидан иқтисодий судларга даъво аризалари киритилган. Мазкур даъво аризаларидан 20 таси Кармана туманлараро иқтисодий суди томонидан кўриб чиқилиб, 19 та корхона фаолияти вақтинча тўхтатилган.
Жумладан, шу йилнинг 23 сентябрь куни Навоий вилоят судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати судьялари томонидан Кармана туманлараро иқтисодий судининг ҳал қилув қарори юзасидан берилган шикоят аризаси кўриб чиқилиб, «Navoiyazot» АЖнинг 23-цехи (аммиак) фаолияти суд қарори билан вақтинча тўхтатилган.
Бундан ташқари, Кармана туманида жойлашган «Sogda Kimyo Zavod» МЧЖга қарашли учта цех фаолиятига ҳам Кармана туманлараро иқтисодий судининг ҳал қилув қарорига асосан вақтинча чек қўйилган.
Рейд тадбирлари давомида жами 92 та ноқонуний, яъни қўлбола усулда қурилган оҳак пишириш хумдонлари аниқланиб, тегишли ташкилотлар иштирокида тўлиқ буздирилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Янгиланаётган Марказий Осиё: бирлик, дўстлик ва ҳамкорликнинг янги босқичи
- Ногиронлиги бўлган фуқароларга 30 млн сўмгача фоизсиз ссуда ажратилади
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг