Навоий вилоятида пахта режаси ортиғи билан бажарилди
Навоий вилояти деҳқон ва фермерлари жорий йилги пахта топшириш бўйича шартномавий режани ортиғи билан бажарди. Вилоятда парвариш қилинган 24 минг 730 гектар майдоннинг ҳар бир гектаридан ўртача 42,5 центнердан ҳосил олинди. Бу натижада умумий 105 минг 130 тоннадан ортиқ сифатли хомашё пахта қабул қилиш масканларига топширилди.

Об-ҳаво ноқулай келган ва сув танқислиги кузатилган бу йилги мавсумда ҳам вилоят пахтакорлари ўзининг бой тажрибалари ва замонавий усулларидан оқилона фойдаланиб, мўл ҳосилга эришди.

Маълумот учун, ҳосилни ўз вақтида ва сифатли йиғиб олиш мақсадида 757 та терим отряди ташкил этилди. Теримда фаол иштирок этаётган меҳнаткашларнинг меҳнати туфайли йиғилган пахта қабул шохобчаларига тез ва сифатли етказиб берилмоқда. Бу жараёнда 253 та трактор ва 1 минг 41 та тиркама жалб этилган.
Темур ЭШБОЕВ, «Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
- Ҳиндистонда «Монтта» циклони сабабли қарийб 90 минг киши эвакуация қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг