Навоий вилоятида асоссиз даромад олган кластерлар аниқланди
Иллюстратив фото
Навоий вилоятида кластерлар томонидан манипуляция ҳаракатлари содир этганлиги аниқланди. Бу ҳақда Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси хабар берди.
Қайд этилишича, вилоятдаги «Худошукур бобо кластер» МЧЖ томонидан 2024 йил март июль ойларида пахта ҳосилидан олинган техник чигит маҳсулотининг савдога қўйиш жадвалларига мувофиқ биржа савдоларига қўймаслик натижасида 4 та ҳолатда олдинги биржа савдоларида шаклланган маҳсулотнинг ўртача сотилиш нархи ўртасидаги тафовут келиб чиқиб, асоссиз даромад олганлик ҳолати аниқланган.
Шунингдек, «Навбаҳор текстиль» МЧЖ 2023 йилнинг октябрь ва 2024 йил август ойларида ҳам 4 та ҳолатда техник чигит маҳсулотини биржа савдоларига сотиш жадвалларида назарда тутилган ҳажмларда сотувга қўймагани ортидан асоссиз даромад олган.
Ҳолатлар юзасидан Махсус комиссия томонидан «Рақобат тўғрисида»ги қонуннинг 29-моддаси ва Вазирлар Маҳкамасининг 170-сонли қарори билан тасдиқланган Низом талаблари бузилиши аломатлари билан кластер корхоналарига нисбатан иш қўзғатилиб, қонунбузилиши ҳолатларини бартараф этиш ва келгусида йўл қўймаслик тўғрисида кўрсатмалар берилиб тегишли чоралар кўрилган.
Маълумот учун, Вазирлар Маҳкамасининг 170-сонли қарори билан тасдиқланган «Биржа савдоларида юқори ликвидли ва монополь турдаги маҳсулотларни сотиш тартиби тўғрисида»ги Низомининг мувофиқ монополияга қарши курашиш органи доимий равишда биржа нархлари мониторингини ўтказиб борилиши белгиланган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг