Навоий халқаро аэропортининг географияси кенгаймоқда
Темур ЭШБОЕВ/«Халқ сўзи». Навоий халқаро аэропортининг замонавий инфратузилма ва логистика бўйича улкан имкониятларидан кенг фойдаланиш ҳамда янги авиакомпаниялар билан халқаро транспорт йўлакларига интеграция бўлиши ва янги транзит йўналишларни яратиш борасидаги изчил изланишлар ўз самарасини бермоқда.
Хусусан, жорий йилнинг 8 август куни Грузиянинг «Georgian airlines» авиакомпанияси илк маротаба Boeing 767-300 юк-ҳаво кемасида Навоий халқаро аэропортига техник қўниш авиақатновини амалга оширгани ҳам ушбу ҳамкорлик натижасидир. Мазкур авиакомпания ҳафтасига 2 марта ўзининг Boeing 767-300 юк-ҳаво кемасида Хитойнинг Хайкоу провинциясидаги халқаро Хайкоу Мейлан аэропортидан Навоий халқаро аэропорти орқали Грузиянинг Тбилиси шаҳрига мунтазам техник қўниш авиақатновларини йўлга қўйди.
— Халқаро авиакомпаниялар билан ўзаро ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш, рейсларни мунтазам равишда Навоий халқаро аэропортига жалб қилиш аэропортнинг иқтисодий самарадорлигини таъминлаш билан бир қаторда, унинг юк терминали орқали маҳаллий тадбиркорларнинг маҳсулотларини экспорт қилиш имкониятларини кенгайтириш имконини беради, — дейди «Навоий халқаро аэропорти» масъулияти чекланган жамияти директори ёрдамчиси Баҳром Баҳриддинов. — Бу ўз-ўзидан бозорларимизда нарх-наво барқарорлиги гаровидир.
Маълумот ўрнида таъкидлаш жоиз, Навоий халқаро аэропорти жорий йилнинг 5 август куни Франциянинг «CMA CGM Air Cargo» транспорт-логистика авиакомпанияси Чженчжоу — Навоий — Париж йўналиши бўйича илк парвозни амалга оширган эди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Собиқ бош вазир узоқ муддатга қамалди
- Тинчлик сулҳи шартлари бажарилмоқда: Ғазо 3 нафар, Исроил 90 нафар маҳбусни ватанига қайтарди
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- Туркияда қалбаки алкоголдан яна 3 нафар ўзбекистонлик ҳаётдан кўз юмди
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг