Нарколаборатория ташкил қилган икки нафар шахс узоқ муддатга қамалди
Нарколаборатория ташкил қилган уюшган жиноий гуруҳ аъзолари узоқ муддатга қамалди, деб хабар бермоқда ЎзА.
Қайд этилишича, ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Фарғона вилоятининг Қувасой шаҳрида яшовчи муқаддам судланган фуқаро И.И. Telegram мессенжерида гиёҳвандлик воситалари сотиш билан шуғулланувчи уюшган жиноий гуруҳ аъзоси томонидан газ печи ичига яширилиб, Россиядан юборилган 321 гр «5F-APINACA» номли синтетик наркотик моддани қабул қилиб олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Шунингдек, тезкор тадбир давом эттирилиб, кейинроқ И.И. томонидан хуфия жойга қолдириб кетилган ушбу ажал оғусини олиш учун келган вақтида Андижон вилоятининг Марҳамат туманида истиқомат қилувчи Ж.С. ҳам қўлга олинган.
Терговга қадар текширув давомида, уюшган жиноий гуруҳ аъзоси топшириғига кўра, Ж.С. Андижон шаҳридаги хонадонлардан бирини ижарага олиб, у ерда нарколаборатория ташкил қилгани аниқланган.
Бундан ташқари, Ж.С. томонидан Марҳамат тумани ҳудудидаги хуфия жойга яшириб қўйилган 4 кг 372 гр «а-PVP» синтетик наркотик моддаси ҳам процессуал тартибда расмийлаштириб олинган.
Жиноят ишлари бўйича Тошлоқ туман суди томонидан мазкур шахслар Жиноят Кодексининг тегишли моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбдор деб топилиб, И.И. 13 йил 6 ой ва Ж.С. 15 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
- Наманганда 3 та йирик институт битта университетга бирлаштирилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг