Наманганда ёш боксчилар флешмоб ўтказди

11:03 07 Апрель 2021 Спорт
901 0

Вилоят марказидаги «Уч фаввора» хиёбонида ташкил этилган «Спортни сев, спорт билан яша!» шиори остида тадбирга асосан вилоятда бокс спорт тури бўйича шуғулланаётган ёшлар ва уларнинг ихлосмандлари йиғилдилар.

Айтиш лозимки, бугунги кунда вилоятда мазкур йўналиши бўйича 100 дан ортиқ тренер фаолият олиб бормоқда. Улардан маҳорат сабоғини олаётган ёшлар сони эса 3000 нафарга яқинлашиб қолди. Аҳоли,хусусан, келажагимиз эгаларини оммавий спортга жалб этиш мақсадида ташкил этилган флешмобга вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси тасарруфидаги барча спорт ва таълим муассасалари бокс секцияларининг 800 нафарга яқин спортчи ва тренерлари келишди.

Тадбирда вилоят ҳокимининг туризм ва спорт масалалари бўйича маслаҳатчиси Ботиржон Нуриддинов сўзга чиқиб, Давлатимиз раҳбари томонидан жисмоний тарбия ва спортга берилаётган алоҳида эътибор, унга жавобан вилоят спортчиларининг нуфузли мусобақалардаги натижалари, хусусан, куни кеча "Хумо" аренада бўлиб ўтган бокс кечасида Наманганнинг мард ўғлони Муроджон Аҳмадалиев қўлга киритган оламшумул ғалабага тўхталиб ўтди. Ёш боксчилар Муроджоннинг ютуғини ўзларининг кўргазмали чиқишлари билан олқишлашди.

Қудратилла НАЖМИДДИНОВ
(«Халқ сўзи»)

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер