Наманганда тарихий масжидни бузган қурилиш раҳбари қамоққа олинди
Фото: Бош прокуратура матбуот хизмати
Наманган шаҳридаги масжиднинг қадимий ганчкор услубдаги кириш дарвозаси ва минораси тўлиқ бузиб ташлаган қурилиш раҳбари қамоққа олинди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, вилоят прокуратураси томонидан олиб борилган дастлабки тергов ҳаракатлари давомида XIX асрга оид «Сирли масжид» архитектура ёдгорлигига зарар етказган қурилиш корхонаси раҳбари О.П.га нисбатан Жиноят кодексининг 132-моддаси (Моддий маданий мерос объектларини нобуд қилиш, бузиш ёки уларга шикаст етказиш) 3-қисми ва бошқа моддалари билан айблов эълон қилиниб, қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.
Шундан сўнг, айбланувчи О.П. томонидан етказилган 554,4 млн. сўм зарар уч карра миқдорда яъни 1 млрд. 663 млн. сўм қопланганлиги сабабли қонунчилик талабларига асосан, унга нисбатан қўлланилган эҳтиёт чораси гаров эҳтиёт чорасига ўзгартирилган.
«Ҳозирда, мазкур жиноят иши айблов хулосаси билан мазмунан кўриб чиқиш учун судга юборилиб, белгиланган тартибда кўриб чиқилмоқда», дейилади хабарда.
Прокуратура матбуот хизматининг эслатишича, Жиноят кодексининг 132-моддаси 4-қисмига асосан, тарихий ёдгорликка етказилган моддий зарар уч карра миқдорида қопланган тақдирда, озодликни чеклаш ва озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо қўлланилмайди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг