Наманганда суд раиси ва докторант пора билан ушланди
Наманган туманида чорвачилик фаолияти билан шуғулланувчи масъулияти чекланган жамиятга замонавий чорва комплекси биносини қуриш ва мавжудларини таъмирлаш мақсадида, акциядорлик тижорат “Халқ банки”нинг вилоят филиали томонидан ажратилган 5 млрд. 287 млн. 500 минг сўм миқдоридаги кредит маблағларини ноқонуний ўзлаштириш ва расмий ҳужжатларни қалбакилаштириш ҳолатлари бўйича Жиноят Кодексининг 167 ва 228-моддалари билан қўзғатилган жиноят ишини суд муҳокамасида кўриб чиқиш жараёнида Мингбулоқ туман суди раиси судланувчига нисбатан енгилроқ жазо тайинлаш эвазига, унинг отасидан 20 минг АҚШ доллари талаб қилган.
Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан Наманган шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда жиноят ишлари бўйича Мингбулоқ туман суди раиси сўралган пул маблағидан 2 минг АҚШ долларини ўзининг бошқарувида бўлган “Ласетти” русумли автомашинада олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Таъкидлаш лозимки, кредит бўйича етказилган зарар тергов давомида судланувчи томонидан тўлиқ қопланган бўлган. Ҳозирда Мингбулоқ туман суди раиси ўз хизмат мавқейидан фойдаланиб, жуда кўп миқдорда пора олганлиги ҳолати бўйича, унга нисбатан Жиноят Кодексининг 210-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган.
Бошқа ҳолатда эса Наманган давлат университетининг 3-босқич докторанти тадбиркорлик билан шуғулланмоқчи бўлган Чуст туманида яшовчи фуқаронинг ишончига кириб, унга мазкур туман марказида жойлашган умумий ўрта таълим мактаби балансидаги қўшимча 2 қаватли бинони ҳокимият тизимида ишловчи мансабдор танишлари орқали олиб бериш эвазига 20 минг АҚШ доллари талаб қилган.
Давлат хавфсизлик хизмати ва Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ходимлари томонидан Чуст шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда, у сўралган пул маблағидан 10 минг АҚШ долларини олдиндан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Ҳозирда мазкур шахсга нисбатан Жиноят Кодексининг 168 (фирибгарлик) ва 28,211- (пора бериш) моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- «Олтин куз» II Халқаро камер ва симфоник мусиқа фестивали бўлиб ўтади
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Машинада хавфсизлик камарини тақиш мумкин бўлмаган касалликлар рўйхати тасдиқланади
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг