Наманганда сўнгги беш йилда 39 минг гектар ер қайта фойдаланишга киритилди
Наманганда сўнгги беш йилда 39 минг гектар ер қайта фойдаланишга киритилди. Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев раислигида Наманганда бўлиб ўтаётган йиғилишда маълум қилинди.
Президент Тўрақўрғонда томчилаб суғориш орқали 5 минг гектар адир ерларни ўзлаштириш ишлари бошланганини маъқуллади. Ҳозиргача 2 минг гектар ўзлаштирилди, шундан 1,3 минг гектарида боғ ва узумзор ташкил этилди, 4 минг киши ишли бўлди.
Бу ишларни давом эттириб, Поп туманида 4 минг гектар, Косонсой, Чуст ва Мингбулоқ туманларида 1 минг гектардан ерни қайта фойдаланишга киритиш вазифаси қўйилди.
Норин туманида жойлашган балиқчилик кластеридаги ишлар юқори баҳоланди. Ўша ернинг ўзида маҳаллий аҳоли форель балиғи етиштиришга ўргатилмоқда.
Хўжа-қўрғонча маҳалласидаги 25 та хонадон кластер билан кооперация қилиб, йилига ҳар бири 150 миллион сўмгача даромад кўрмоқда.
Бу тизимни оммалаштириб, Учқўрғон ва Норин туманидаги 1 минг хонадонда форель етиштиришни йўлга қўйиш, 1 сотихли 350 та сунъий ҳовуз ўрнатиб, аҳолига бўлиб бериш муҳимлиги таъкидланди.
Нидерландиялик ҳамкорлар билан йилига 20 минг тонна балиқ озуқаси ишлаб чиқариш йўлга қўйилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
- Туркия суди Нетаньяҳуни Ғазода геноцид содир этганликда айблаб, ҳибсга олиш ордерини маъқуллади
- Ёш ўзбек ёзувчисининг асари Халқаро болалар адабиёти кенгашининг фахрий рўйхатига киритилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг