Наманганда ўтказилган сайёр қабул натижалари қандай бўлди?
Давлатимиз раҳбари топшириғига асосан Президент Администрацияси, Халқ қабулхоналари масъуллари бошчилигида Наманган шаҳри, Учқўрғон, Косонсой ва Чуст туманларида вилоят аҳолиси учун cуд-ҳуқуқ масалалари бўйича сайёр қабуллар ташкил этилди.
Тадбирда вилоят суд, прокуратура, ички ишлар, солиқ, адлия ва божхона бошқарма раҳбарлари томонидан аҳоли масалалари тингланиб, уларга ечим топиш, қонун устуворлигини таъминлаш бўйича чора-тадбирлар кўрилди.
Хусусан, келиб тушган мурожаатлар натижасида 24 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан олдин шартли озод қилинди, 16 нафар маҳкумнинг жазони ўташдан муддатидан олдин шартли озод қилиш тўғрисидаги ҳужжатлари тайёрланиб, тегишлилиги бўйича судларга тақдимнома киритилди.
Сайёр суд қарори билан 3 нафар шахс ишга тикланди, иш ҳақи ундириш юзасидан 3 та даъво аризаси қаноатлантирилиб, 33 млн сўм ундирилди, 100 млн сўм моддий зарар тўлиқ қоплаб берилди.
Мисол учун Каримжон Эргашев Поп туманидаги 37-сонли мактабда ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди. Ўқитувчи ўз лавозимидан асоссиз равишда бўшатилганлигини маълум қилди. Мурожаатчи шу куннинг ўзида эски иш жойига қайтадан тикланди.
Бундан ташқари, 13 нафар шахсни алимент ундириш юзасидан қилган мурожаатлари ижобий ҳал этилди.
Ички ишлар вазирлиги бошқармаси масъуллари томонидан 2 нафар фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига қабул қилиш юзасидан қилган мурожаатлари қайта ўрганиб чиқишлик учун Наманган вилояти Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармасига топширилди.
Шу билан бирга фуқароларга зарурат туфайли хорижга чиқиш паспортлари муддатидан аввал тайёрлаб берилиши ёки янги биометрик паспорт, туғилганлик ҳақида гувоҳномалар олиб берилиши таъминланди.
Мисол учун уйчилик Икромжон Ҳайдаров Россия Федерациясида туғилган фарзандига туғилганлик гувоҳномасини ололмаётганини маълум қилди. Унинг мурожаати масъуллар томонидан кўриб чиқилиб, шу куннинг ўзида гувоҳнома расмийлаштириб берилди.
Солиқ қўмитаси вакилларига “Мафтуна Зиёнатхон” МЧЖ ҳисобчиси Дилфуза Ваҳобова корхона қўшилган қиймат солиғидан тўланган ортиқча 200 млн сўм тўловни қайтариш бўйича мурожаат қилди. Фуқаронинг мурожаати жойида ҳал этилиб, ортиқча тўланган маблағлар қайтарилиши таъминланди.
Шу билан бирга аҳолидан келиб тушган мурожаатлар асосида жойларда 3 км ички кўчаларга шағал ётқизилди, 1 та янги трансформатор ўрнатилди.
Уч кун давом этган қабулларда жами 505 нафар фуқаронинг 509 та масаласи кўриб чиқилди. Суд-ҳуқуқ масалалари бўйича 425 та ҳамда ижтимоий-иқтисодий масалалар бўйича 85 та масалалар келиб тушди.
Мурожаатларнинг 208 таси, яъни 40% жойида ҳал этилган бўлса, 97 нафар мурожаатчига ҳуқуқий маслаҳат берилди, 204 та мурожаатни қўшимча ўрганиш учун вақт талаб этилганлиги сабабли кўриб чиқилиши назоратга олинди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг