Наманганда «Лойиҳалар фабрикаси» иш бошлади
«Саноатқурилишбанк»нинг Наманган минтақавий филиалида фаолият кўрсатишга киришган фабриканинг асосий мақсади юқори қўшилган қиймат яратувчи истиқболли лойиҳаларни қўллаб-қувватлашга қаратилган бўлиб, малакали мутахассислар бу борада инвестор ва тадбиркорларга амалий кўмак кўрсатишади. Айни пайтда ўз ишини бошлаётган, шунингдек, фаолиятини кенгайтириш мақсадидаги тадбиркорлик субъектлари унинг хизматидан кенг фойдаланишяпти.
— Бизга лойиҳалар ишлаб чиқиш, бизнес режа тузишда мурожаат қилган тадбиркорларга ёрдам кўрсатишдан ташқари ҳудудларда бизнес юритиш имкониятларини ўрганиш бўйича ҳам иш олиб боряпмиз, — дейди фабрика мутахассиси Муҳтасархон Абдураҳмонова. — Масалан, Поп, Учқўрғон ва Чортоқ туманларида олиб борилган ўрганишлар жараёнида улар иқтисодий салоҳиятининг кучли ва заиф томонлари атрофлича таҳлил қилинди. Попда зиёрат туризми, логистика имкониятлари катта,балиқ, сут, мева-сабзавотни қайта ишлаш соҳасига эса эътиборни кучайтириш зарур экан. Учқўрғонда экспорт фаолияти суст, кичик корхоналар ишини кучайтириш лозим. Шундан келиб чиқиб, ушбу туманлар учун мақбул бўлган лойиҳа ва таклифларни ишлаб чиқишга киришдик.
Айтиш лозимки, «Лойиҳалар фабрикаси» билан амалий ҳамкорлик наф бериб, қатор тадбиркорлар ўз ишларини юриштириб олишди. Янгиқўрғон туманидаги «Исковот ризқ-рўз барака заминлари» масъулияти чекланган жамияти томонидан амалга оширилаётган ёғоч пластик композициялар ишлаб чиқариш лойиҳаси бунга мисол бўла олади. 370 минг АҚШ доллари қийматидаги бу лойиҳа ижроси билан йилига 40 тонна экспортбоп маҳсулот тайёрлаш имконияти юзага келади. 15 киши учун иш ўрни яратилади.
Қудратилла НАЖМИДДИНОВ,
«Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Абдуқодир Ҳусанов яна бир бор «Реал Мадрид»га қарши ўйнайди
- Болалар саратонига қарши кураш: халқаро ҳамкорликдаги муҳим қадам
- Ўзбекистоннинг 7 та моддий ва номоддий маданий мерос объектлари AYSESKO рўйхатига киритилди
- Суперлиганинг 2026 йилги мавсуми бошланмоқда
- Ҳар бурчагида тарих яширинган шаҳар — Лондондан фоторепортаж
- «Реал Мадрид» мағлубиятга учради
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг