Наманганда ИИБ ходимига пора таклиф қилган шахс қўлга олинди

11:56 23 Ноябрь 2025 Жамият
477 0

Фото: Наманган ИИБ

Наманган вилоятида жиноятини яшириш учун Ички ишлар бўлими ходимига пора таклиф қилган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, жорий йилнинг 21 ноябрь куни Наманган шаҳрининг Даштбоғ маҳалласида яшовчи 23 ёшли фуқаро гиёҳвандлик воситалари билан боғлиқ жиноятини яшириш ва қонуний жавобгарликдан қутулиш мақсадида Наманган шаҳар ИИБ тезкор ходимига 2 минг доллар миқдорида пора таклиф қилган.

Тезкор ходим томонидан фуқаро бир неча бор бундай ҳаракатлар жиноий жавобгарликка сабаб бўлиши ҳақида огоҳлантирилганига қарамай, пул маблағларини бераётган вақтида ИИВ ШХББ ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Наманган вилояти бўйича бошқармалари ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан ушланган.

Фото: Наманган ИИБ

Ҳозирда ҳолат юзасидан тўпланган ҳужжатлар қонуний ҳал этиш учун прокуратура органларига юборилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер